Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

Дунё2 дақиқа ўқиш563
Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

Кўплаб машҳурлар сингари 2023 йилда оила қурган турк юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.

Эда Эже

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

21 июнь куни Эда Эже турмушга чиқди. “Тақиқланган севги” сериали юлдузи баскетболчи Буғраҳан Тунжернинг қонуний рафиқасига айланди. Тўй кенг миқёсда нишонланди. Тўйга нафақат оила аъзолари ва  яқин дўстлар, балки жуфтликинг кўплаб танишлари ҳам таклиф қилинди. Туркия матбуоти Эда маросимда яхшигина пул ишлаб олганини ёзди. Кўплаб таблоидлар тўй расмларини биринчи бўлиб нашр этиш ҳуқуқи учун рақобатлашди.

Селим Байрактар

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

1 май куни “Муҳташам юз йил” сериалидаги Сунбул оға роли билан машҳур бўлган Селим Байрактарнинг тўйи бўлиб ўтди. Актёрнинг рафиқаси Эмел Каракўсе бўлиб, актёр биринчи хотинидан ажрашгандан сўнг кўп ўтмай учраша бошлашган — Эмел ҳам аввал турмуш қурган, олдинги никоҳидан бир қизи ҳам бор. Гап-сўзларга қараганда Байрактарнинг биринчи никоҳи айнан Эмел туфайли бузилган. Аммо бу миш-мишлар расман тасдиқланмаган. Тўй маросими яқинларининг кичик даврасида бўлиб ўтди.

Каан Урганжиўғлу

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

Каан Урганжиўғлу Буржу Денизерга яширинча уйланган. У кейинроқ ижтимоий тармоқдаги саҳифасига тўйдан олинган суратларни жойлаштириш орқали мухлисларига бу хушхабарни эълон қилди. Жуфтлик дабдабали тўйдан бутунлай воз кечиб, Туркиянинг Грециядаги элчихонасида никоҳдан ўтди. Тез орада Денизер фарзанд кутаётганини маълум қилди. Натижада Каан бир йил ичида ҳам ота, ҳам эр бўлишга муваффақ бўлди.

Дениз Чақир

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

Кўплаб турк мухлислари учун асосий сюрприз “Муҳташам юз йил” юлдузи Дениз Чақирнинг никоҳи бўлди. 41 ёшли актриса тадбиркор Билгечен Байкалга турмушга чиқди. Камтарона маросим пайтида Денис одатдаги келин гулдастасидан воз кечиб, қўлида тинчлик ва севги рамзи дафна новдасини ушлаб турди.

Бора Аккаш

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

2023 йилнинг 2 февралида “Уч куруш” сериали юлдузи Бора Аккаш Обен Акал билан турмуш қурди. Камтарона тўй Миланда бўлиб ўтди. Маросимга эр-хотиннинг яқинлари таклиф қилинди. Таъкидлаш жоизки, бу Аккашнинг иккинчи тўйи эди. Биринчиси 2017 йилда бўлиб, ўшанда Бора ҳамкасби Седа Туркменга уйланганди. Бироқ икки йилдан кейин улар ажрашди.

Эзги Мола

Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

8 май куни 40 ёшли турк юлдузи Эзги Мола севгилиси Мустафо Аксакалли билан турмуш қурди. Маросим учун актриса шлефли ва елкалари очиқ узун оқ кўйлак танлади. Севишганлар 4 йиллик муносабатлардан сўнг турмуш қуришга қарор қилди. Кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Мола дабдабали тўй ўрнига кичик маросим ўтказди. Тўйга атиги 14 нафар меҳмон таклиф қилинди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  2. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  3. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  4. Саломатлик
    Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
  5. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  6. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  7. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  8. Саломатлик
    Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари
  9. Жамият
    Хоразмда маст эркак метан заправкада қаровсиз қолдирилган Damas'ни олиб қочди
  10. Спорт
    «Фаворит — Синдаров»: Сергей Карякин Жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди