
Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш мамлакатнинг алоқа ва коммуникациялар вазирлиги тугатилганини маълум қилди.
"Алоқа ва коммуникациялар вазирлиги тугатилди, унинг ваколатлари BTKга (Ахборот ва юқори технологиялар бошқармаси) берилди", деб айтди журналистларга Куртулмуш матбуот-анжуманда.
Вазирлик 2005 йилда ташкил этилганди. Вазирлик мажбуриятларига жумладан турли веб-сайтларни назорат қилиш вазифаси ҳам кирган. 2016 йил апрелда вазирлик бирор-бир сабабсиз Sputnik ахборот агентлигига киришни тўсиб қўйганди ва августда яна шундай ҳеч қандай сабабсиз тақиқни олганди.
Sputnik-Туркия бош муҳаррири Турал Керимов аккредитациядан маҳрум этилганди, унга ҳеч қандай тушунтиришсиз мамлакатга кириш тақиқланган ва яшашга рухсатдан маҳрум этилган. Кейинроқ Куртулмуш Керимовнинг Туркияга киритилмаслиги ҳақидаги қарор мамлакат хавфсизлик идоралари таклифи билан қабул қилингани айтган.
Манба: Кун.уз «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар