date
views 157

Туркиядаги олтин конида тупроқ кўчди: 9 киши бедарак йўқолган (видео)

Туркиядаги олтин конида тупроқ кўчди: 9 киши бедарак йўқолган (видео)
Фото: Видеодан кадр
Туркиянинг Эрзинжон вилоятидаги олтин конида тупроқ кўчиши юз берди. Бу ҳақда Haberler маълум қилди.

Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида содир бўлган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая кондаги 667 ишчидан “9 нафари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”лигини айтган. Уларни қидиришга 600 та техника ва 827 киши жалб қилинган.

"Одамлар тупроқ остида қолган бўлиши мумкин, уларнинг сони ҳали номаълум", — дейди вилоят губернатори Ҳамза Айдогду.
Туркия адлия вазири Йилмаз Тунчнинг таъкидлашича, ҳодиса юзасидан маъмурий тергов бошланган ва уни тўрт нафар прокурор олиб бормоқда. Кўчки содир бўлган Чеплер кони Эрзинжон вилоятининг Илич шаҳридан саккиз километр узоқликда жойлашган. У 2010 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда ва Anagold Mining Industry and Trade томонидан бошқарилади. 2022 йилда конда цианид чиқиши қайд этилган, аммо авария оқибатлари тезда бартараф этилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиядаги олтин конида тупроқ кўчди: 9 киши бедарак йўқолган (видео)