Фото: Корреспондент
Туркиянинг Измир шаҳридаги бошланғич мактабда Томби лақабли мушук мунтазам равишда дарсларга қатнашади ва болаларга ўқишда ёрдам беради, деб ёзади “Корреспондент” нашри.
Аввалига Томби мактаб боғида болалар билан ўйнар эди, бир неча ҳафта ўтгач мушук 3-синф ўқувчилари дарсларида қатнаша бошлади. Синф раҳбари Ўзлем Пинар мушук болалар ўқишига халақит беришидан хавотир олганди, лекин бунинг акси бўлиб чиқди — Томби туфайли болалар дарсларга кўпроқ иштиёқ билан қатнаша бошлади. Ҳатто баъзи ўқувчилар мушукка ғамхўрлик қилиш учун дарсга барвақт келар эди.
Фото: Корреспондент
Ўқитувчи Ўзлем болалар хавфсизлиги учун мушукни эмлатди, бироқ ота-оналардан бири бундай ҳолатга қарши чиқди. Томби болалар соғлиғига хавф солиши мумкин дея мушукни мактабдан ҳайдаб чиқаришни талаб қилишди.
Фото: Корреспондент
Ўзлем Томби учун янги эгалар топди, аммо у бошқа уйда уч кундан ортиқ яшай олмади. Ўқитувчи мушукни ўз хонадонига олиб келганда ҳам ҳайвон безовта бўлаверди. Шунда Ўзлем Томби ҳақидаги ҳикояни ижтимоий тармоқда улашди:
“Ушбу воқеа омма эътиборини тортди ва ҳатто телевидениега олиб чиқилди. Бунда мени кўпчилик қўллаб-қувватлаганидан мамнунман”, — деди у.
Фото: Корреспондент
Натижада мушукнинг синфда бўлишига қарши чиққан ота-она ҳам фикрини ўзгартирди ва Томби мактабга қайтди.
“Томби синфга қайтганидан болалар ҳам, мушук ҳам бирдек бахтиёр эди”, — деб қўшимча қилди ўқитувчи.
Фото: Корреспондент
Ўзлем Пинарнинг ўзи эса мушук ҳақида “Шанлиурфадаги Томби” номли китобини ёзди. Асар 2018 йилда чоп этилди ва Ўзлем болалар ёзувчиси фаолиятининг бошланишига туртки бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди