Трамп Украинадаги вазиятдан норози, Путин билан суҳбат кутиляпти

Дунё1 дақиқа ўқиш524
Трамп Украинадаги вазиятдан норози, Путин билан суҳбат кутиляпти

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия қўшни мамлакатга 2022 йил феврал ойида бошланган кенг кўламли босқиндан бери амалга оширилган энг йирик дрон ва ракета ҳужуми ортидан Украинадаги уруш ҳолати ҳақида ўз норозилигини билдирди.

«У ерда содир бўлаётган воқеалар мени қониқтирмаяпти», — деди Оқ уй раҳбари 7 сентябр, якшанба куни Эндрюс авиабазасида журналистлар билан суҳбатда. «Мен буни ҳал қилишимизга ишончим комил. Лекин ҳозирги жараёнлардан хурсанд эмасман. Уруш билан боғлиқ барча масалалар мени мамнун қилмаяпти», — дея таъкидлади у.

Шунингдек, Трамп яқин вақт ичида Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш ниятида эканини маълум қилди. «Жуда тез орада. Келгуси бир неча кун ичида», — дея унинг сўзларини CNN келтирди. Унга кўра, 5 сентябр куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда ҳам Путин билан суҳбат қуриш режалари ҳақида айтиб, «Ҳа, мен гаплашаман. Биз жуда яхши алоқада бўлдик», деган эди.

Аввалроқ, 7 сентябр, якшанба куни Америка етакчиси Россияга қарши янги санкцияларни кучайтиришга тайёрлигини ҳам билдирган. Шунингдек, АҚШ молия вазири Скотт Бессент ўз баёнотида, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқининг қўшимча иқтисодий босими Россия раҳбари Владимир Путинни Украина билан тинчлик музокараларини бошлашга мажбур қилиши мумкинлигини қайд этди.

Шундай қилиб, Вашингтон томонидан билдирилаётган сўнгги баёнотлар Украина атрофидаги вазият халқаро сиёсий кун тартибининг асосий мавзуси бўлиб қолаётганидан далолат бермоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Манчестер Сити» кийиниш хонасида парокандалик: айрим юлдузлар клубдан кетишни ўйламоқда
  2. Дунё
    Исроил парламенти баланд овозли азонни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди
  3. Техно
    Собиқ xAI ходимлари келажакни башорат қилишга ёрдам берувчи AI стартапини ишга туширди
  4. Жамият
    Кўпчиликнинг эътиборини тортган отнинг тақдири маълум бўлди (видео)
  5. Маданият
    Маҳлиё Асқаралиева туғилган куни ва илк бор она бўлганини маълум қилди (фото)
  6. Жамият
    40 дан ортиқ тилни ўрганган машҳур полиглот Южи Белеза Ўзбекистонга келди (видео)
  7. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  8. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  9. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  10. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди