date

Ламин Ямаль Туркияда паспортини йўқотиб, муаммога дуч келди

Ламин Ямаль Туркияда паспортини йўқотиб, муаммога дуч келди

Испания миллий терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумкор қанот ўйинчиси Ламин Ямаль Туркиядан чиқиб кетиш арафасида кутилмаган муаммога дуч келди. Бу ҳақда маҳаллий “Beyaz Futbol” нашри орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 18 ёшли иқтидорли вингер ўтган ҳафта охирида Туркияга қарши ўтказилган саралаш баҳсида иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Испания жамоаси йирик ҳисобда — 6:0 ҳисобида зафар қучди. Ямаль эса иккита аниқ голли узатма бериб, ўзининг муҳим ҳиссасини қўшди.

Бироқ, йирик ғалабадан сўнг футболчи кийим алмаштириш хонасида ўз паспортини топа олмади. У ҳужжатини анча вақт излаган бўлса-да, топиш имкони бўлмади. Ҳозирги вазиятда юлдуз футболчининг Испанияга қандай қайтиши номаълумлигича қоляпти.

Турк оммавий ахборот воситаларига кўра, ҳужжат эҳтимол жамоа автобусида қолиб кетган ёки аэропортдан меҳмонхонага йўл олиш жараёнида йўқолган бўлиши мумкин.

Ламин Ямаль бу мавсум Испания Ла Лигасида “Барселона” сафида 3 та баҳсда майдонга тушди. У “гол+пас” тизимида аллақачон 2 та гол ва 3 та узатма билан катта самарадорлик кўрсатмоқда.

Ҳозир барча эътибор ёш юлдузнинг бу муаммодан қандай чиқиб олишида. Чунки фақат клуби эмас, балки Испания терма жамоаси ҳам унинг хизматидан умидвор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ламин Ямаль Туркияда паспортини йўқотиб, муаммога дуч келди