23:38 / 20.10.2018
4 089

Саудиялик журналист қотиллигида гумонланган шахс ЙТҲ қурбонига айланди (фото)

Саудиялик журналист қотиллигида гумонланган шахс ЙТҲ қурбонига айланди (фото)
Туркиядаги Yeni Şafak нашри хабарига кўра, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қотиллигида гумон қилинганлардан бири Ар-Риёдда йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланди.

ОАВ маълумотига кўра, Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучлари лейтенанти бўлган Мешал Саад ал Бўстоний Туркияга 2 октябрь куни яна 14 нафар саудиялик ҳарбий билан борганди. Бу гуруҳ Истанбулдаги консулхонада Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинаётганди.

Ҳозирда ал Бўстоний қаерда ва қандай ҳолда ЙТҲга учрагани ҳақида хабар йўқ.

Мешал Саад ал Бўстоний
© AFP 2018 / Sabah Newespaper

Америкадаги Washington Post газетаси учун мақолалар ёзган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Туркияда, Саудиянинг Истанбулдаги бош консулхонасига кирганидан кейин ғойиб бўлган. Журналистнинг қайлиғи сўзларига кўра, у ташқарида журналистни 5 соат кутган, кейин ичкаридагилар у аллақачон кетгани, уни кутиш шарт эмаслиги ҳақида айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудиялик журналист қотиллигида гумонланган шахс ЙТҲ қурбонига айланди (фото)