19:30 / 16.12.2018
3 892

Трамп Эрдўғанга Гуленни Туркияга топшириш масаласи ҳақида нима деди?

Трамп Эрдўғанга Гуленни Туркияга топшириш масаласи ҳақида нима деди?
АҚШ президенти Дональд Трамп Буэнос-Айресдаги G20 саммити доирасида Туркия президенти Тойиб Эрдўғанга Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилиш масаласи устида иш олиб борилаётганини айтган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди.

"Ўтган сафар Буэнос-Айресда учрашувда президент Трамп Эрдўғанга улар бу борада иш олиб боришаётганини айтди, аммо биз аниқ қадамларни кўришимиз керак", деди Човушўғли Доҳада бўлиб ўтган анжуманда.

Туркия ҳукумати Гуленнинг FETO ташкилотини 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда. АҚШда яшаётган Гулен эса бу айбловни рад этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Эрдўғанга Гуленни Туркияга топшириш масаласи ҳақида нима деди?