16:30 / 24.10.2021
2 025

Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди

Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған буйруғи билан ўнта давлат элчилари мамлакат ҳудудида персона нон-грата сифатида тан олинди.

Бу қарорга чет эл дипломатик миссиялари (АҚШ, Германия, Франция, Канада, Финляндия, Дания, Нидерландия, Янги Зеландия, Швеция ва Норвегия) раҳбарларининг тадбиркор Усмон Кавалани қўллаб-қувватлаган баёнотлари сабаб бўлган.

Анқарага кўра, Кавала 2016 йилдаги тўнтаришни ташкил қилишда бевосита иштирок этган. Кавала, шунингдек, жосусликда айбланмоқда. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.

Туркия ҳукумати хорижий сиёсатчиларнинг Кавала билан боғлиқ вазият ҳақидаги баёнотларини мамлакат ички ишларига аралашиш сифатида баҳоламоқда.

Эрдўғон юқоридаги давлатлар дипломатлари олдида Туркияни тушуниш ёки мамлакатдан кетишдек танлов борлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди