Янги Наманган, Чилонзор ва Балиқчи туманларида ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Хусусан, департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ва ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.У. исмли шахс фуқаро С.ни танишлари орқали Наманган давлат университетининг психология факультетига ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни 3-курсдан бошлаши эвазига 7 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Шунингдек, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд давлат университети талабаси Р.Т. фуқаро А.ни Қирғизистондаги Замонавий халқаро университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини 2-босқичдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У ўз хизмати эвазига 4 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса туман тиббиёт коллежи талабаси Г.Х. фуқаро Г.ни ушбу коллежга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади