19:26 / 20.06.2022
2 235

Алла Пугачеванинг невараси Тошкентга келди

Алла Пугачеванинг невараси Тошкентга келди
Таниқли рус хонандаси Алла Пугачеванинг катта невараси Никита Пресняков Тошкент шаҳрини айланган. Бу ҳақда у Инстаграмда хабар қолдирган.

Пресняков бир муддат АҚШда, онаси Критина Орбакайте билан бирга яшагач, ватанига қайтган. Қайтишда Ўзбекистон орқали учган ва рафиқаси, модел Алена Краснова билан Тошкентни айланган.

«Таътилдан кейин Тошкент орқали учдик, вақтдан оқилона фойдаланиб, ҳаммасини кўришга қарор қилдик. Чиройли ва озода шаҳар. Одамлари истарали», деб ёзган Пресняков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бедарак йўқ бўлиб кетган рус актрисаси Екатерина Климова ҳамкасби Гоша Куценко билан Тошкентда экани аниқланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алла Пугачеванинг невараси Тошкентга келди