12:12 / 11.08.2022
1 046

Қашқадарёда 17 сотих ерни 27,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 17 сотих ерни 27,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Шаҳрисабз шаҳрида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Б.А. бошқа бир фуқаро Б.ни тумандаги 17,3 сотих ер майдонини гўёки ўзининг раҳбарлигидаги МЧЖга тегишли эканига ишонтириб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаронинг 27,5 минг АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланди.

Олган пуллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият