Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда шамол станциялари қурмоқда

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда шамол станциялари қурмоқда
Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5 та — 2600 МВт қувватли 4 та шамол ва 1500 МВт қувватга эга 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Хусусан:
  • Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси;
  • Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 2 та шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Таққослаш учун: 4100 МВт қувват Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 23 фоизини ташкил қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар