Адлия вазирлигининг туҳматда айбланган ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди

Жамият1 дақиқа ўқиш565
Адлия вазирлигининг туҳматда айбланган ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди
Ҳусан Равшанов, адвокати ва турмуш ўртоғи. Манба: Twitter / Ortanchabotir

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшановга қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, у қўйиб юборилган. Бу ҳақда унинг адвокати Абдумалик Абдуллаев фейсбук саҳифаси орқали маълум қилди деб хабар берди Kun.uz нашри.

«Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 4 майдаги ажримига асосан Ҳусан Равшановни қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, 1-сонли тергов ҳибсхонасидан озод этилди.

Яшнобод туман суди судьяси жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди», дейилади хабарда.

Бу ўзгариш Равшановнинг рафиқаси Севара Равшанова сайёр қабулда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга мурожаат қилиши ортидан рўй берди. Ўшанда мурожаатчи бош прокурор қабулида ички ишлар ва прокуратура ходимлари уни «копток қилишаётгани», турмуш ўртоғининг иши қачон судга ошиши ҳақидаги оддий маълумотни адвокатларга ҳам айтишмаётганини билдириб, эрига нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилишида амалий ёрдам сўраганди.

Бош прокурор ушбу мурожаатни шахсан назоратга олиши, ён дафтарчасига ариза тафсилотларини ёзиб олганини, ёрдам беришга ҳаракат қилишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшанов 2023 йил 3 феврал куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 5 феврал куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган эди.

Унга, гўёки Facebook'да бегона исм-шариф билан аккаунт очиб, адлия ходимларини коррупцияда айблаш орқали туҳмат қилишда айблов илгари сурилган.

Севара Равшанова Kun.uz мухбири билан суҳбатда Facebook’даги «Sanjar Karimov» номли аккаунт турмуш ўртоғига тегишли эмаслигини таъкидлаган. У умр йўлдоши учинчи шахслар фитнаси қурбони бўлганини даъво қилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)