Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Гурлан тумани ҳокимлигидан ундирувчи 81 нафар ходимлар фойдасига 307,2 миллион сўмдан зиёд иш ҳақларини ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан қарздорлик пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар