
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи муҳрланди.
Тян-Шан қўнғир айиғи мамлакатда муҳофазага олинган ноёб ҳайвонлардан бири бўлиб, заиф, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ушбу жонивор Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Қўнғир айиқнинг кўриш қобилияти яхши эмас, ҳид билиш ва эшитиш қобилияти эса кучли. У дарахт танаси ва йирик буталарга ишқаланиб, ҳидини қолдиради. Бу белгилар бошқа айиқлар билан юз бериши мумкин бўлган тўқнашувларнинг олдини олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар