17:57 / 16.06.2023
291

Қашқадарёда 43та эчкиэмарнинг терисини шилиб олган шахсга жазо тайинланди

Қашқадарёда 43та эчкиэмарнинг терисини шилиб олган шахсга жазо тайинланди

Қашқадарё вилояти экобошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан 2023 йилнинг 14 июн куни Касби туманида ўтказилган тадбирда маҳаллий фуқаролардан бирининг яшаш хонадонидан Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаш ҳолати аниқланган.

Суриштирув-текширув ишлари натижасида ушбу шахснинг жонзотларни вахшийлик билан ўлдириб, терисини шилиб олаётгани аниқланган. Унинг хонадонидан тутқунликда сақланаётган 20 та эчкиэмар ва 43 та эчикиэмарнинг териси топилган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.И.дан 20 та тирик эчкиэмар ва 43 та эчкиэмарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311 млн 850 минг сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 43та эчкиэмарнинг терисини шилиб олган шахсга жазо тайинланди
ePN