Қашқадарёлик шахс қизнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 400 доллар талаб қилди

Жамият1 дақиқа ўқиш309
Қашқадарёлик шахс қизнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 400 доллар талаб қилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Н. исмли шахс М.А. исмли қизнинг шахсий фото ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 400 долларни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Ўзбекистонда ўзганинг яланғоч фото ёки видеоларини тарқатиш билан қўрқитганлик учун жавобгарлик қандай?

Президент томонидан 11 апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

Қонун билан интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган, яъни Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 141-3-модда билан тўлдирилган:

“Шахснинг розилигисиз унинг танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеотасвирини ўз ичига олган маълумотларни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёки бундай маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 миллион сўмдан 180 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса.

360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Бухоро» ўз майдонида «Машъал» билан жанговар дуранг ўйнади
  2. Спорт
    Таварешнинг дубли «Хоразм»га сафарда «Қўқон-1912» устидан ишончли ғалаба келтирди
  3. Дунё
    Дунёни якка айланган аёл 10 йилдан сўнг йирик авиакомпания капитани бўлди
  4. Дунё
    Трамп Путинни «дўстим» деб аташининг сабабини очиқлади
  5. Жамият
    Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди
  6. Спорт
    Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган
  7. Спорт
    Хаби Алонсо «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс олдидан «Челси»нинг режаларини очиқлади
  8. Спорт
    «Барселона» ва «Интер» «Рома» ҳимоячиси Марио Эрмосога жиддий қизиқиш билдирмоқда
  9. Дунё
    Маккадаги Қироллик соат минораси бир йўла иккита Гиннес рекордини ўрнатди
  10. Спорт
    Шавкат Мирзиёев жаҳон тожи учун курашаётган Жавоҳир Синдаровга омад тилади (видео)