Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берди

Жамият1 дақиқа ўқиш231
Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Қуролли кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшинларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги, бошқарув органлари, бирлашмалар, қўшилма ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган ишлар юзасидан мудофаа вазирининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисобот даврида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, маҳаллаларда 24 мингдан ортиқ тадбир ўтказилди, “Жасорат мактаблари”даги ўқув йиғинларига 5 минг нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди. Ҳарбий шаҳарчаларда “темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари учун фан, спорт ва санъат турлари бўйича тўгарак ва сексиялар ташкил этиш, уларни бригада командирлари ва ҳарбий округ қўмондонларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

Жами 580 дан ортиқ тезкор-жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилди, уларда Қуролли кучларнинг 35 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари иштирок этди. Ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилди.

Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берди

Амалга оширилган ишлар натижасида қўшинларнинг жанговар тайёргарлик самарадорлиги, ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллиги, жанговар руҳи ва психологик шайлиги сезиларли даражада ошди.

Ҳарбий олий таълим муассасалари фаолиятида ҳарбий кадрларни илғор технологиялар асосида тайёрлаш бўйича янги тизим жорий қилинди. Бундан ташқари, ҳарбий соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қўшинларни бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда, алоқа тизимлари такомиллаштирилмоқда.

Йиғилишда миллий армияни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк билан таъминлаш, ҳарбий саноат мажмуини такомиллаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

14 январь куни нишонланадиган Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирларини юксак савияда тайёрлаш ва ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари томонидан Қуролли кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?