Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро ўзига аввалдан таниш бўлган самбочи Тўра Авлоқуловни отиб қўйди. Ҳодиса қўлбола усулда ясалган қуролда содир этилган.
Бош прокуратура тақдим этган маълумотга кўра, ҳодиса 2024 йилнинг 29 март куни содир бўлган.
Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро Damas автомобилида кетаётганда ўзига олдиндан таниш бўлган бошқа бир шахсни кўриб қолиб, биргаликда кафега борган ва спиртли ичимлик истеъмол қилган. Улар бир соатлардан сўнг кафедан чиқиб Тўра Авлоқуловни кўриб қолган ва уни ҳам автомашинага миндириб, бошқа кафега борган.
Фуқаролар кафеда пулни тўлаш устида тортишиб қолган. Фуқаро таниши Тўра Авлоқуловга йўлда келаётган пайтда 50 минг сўм пул берганини, шу боис овқатланиш харажатини тўлиқ тўлашини айтган. У ҳамма пулни тўламаслигини билдириб, олган 50 минг сўм пулини қайтариб берган. Фуқаро пулни олмасдан, унга жаҳл қилиб, автомобилидан қўлбола усулда ясалган қуролни олиб, шеригининг бошига бир марта ўқ узган.
Натижада, Тўра Авлоқулов олган тан жароҳати оқибатида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлиб, автомашинаси билан кетаётганида ҳодиса жойидан тахминан 500 метр узоқликда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси маълумотномасида Тўра Авлоқуловнинг танасида оғир очиқ тешиб ўтувчи бош мия жароҳати, бош мия ичидаги металл ва суяк парчалари, чап пешона суягининг парчаланиб синган жароҳати, чап қош устида эзилиб йиртилган кўринишида тан жароҳатлари борлиги, аҳволи ўта оғир даражада эканлиги қайд этилган. У шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
“Olamsport.cоm”нинг ёзишича, марҳум Тўра Авлоқулов 2023 йили Остона шаҳрида ўтказилган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 55-59 ёшли спорт усталари ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “д” ва “л” бандлари (безорилик оқибатида, бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди