Путин Ислом Каримов ҳақида: У ҳамиша менга яхши муносабатда эди. Эртага албатта Самарқандга бораман

Жамият1 дақиқа ўқиш9.8K
Путин Ислом Каримов ҳақида: У ҳамиша менга яхши муносабатда эди. Эртага албатта Самарқандга бораман
Путин Ислом Каримов ҳақида: У ҳамиша менга яхши муносабатда эди. Эртага албатта Самарқандга бораман

Россия президенти Владимир Путин 6 сентябрь куни Ўзбекистонга келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. У Хитойдаги G20 саммити якунида шу ҳақида айтиб ўтган, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

«У ҳамиша менга олижаноблик билан муносабатда бўлган. Эртага албатта унга ҳурмат бажо қилиш учун бораман», — деган Путин.

«Шуни айтишим керакки, биз таниш бўлган ва бирга ишлаган даврларда, айниқса охирги бир неча йил давомида, мен Ислом Абдуғаниевични инсоний томондан танишга муваффақ бўлдим. Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий эди. У шахсан менга жуда илиқ муносабатда эди, балким, унинг ёши мендан каттароқ бўлгани туфайли, биз иккимиз қолганда мени «сен»лаб, исмимни айтиб мурожаат қиларди. Бу Ўзбекистон учун катта йўқотиш бўлди, умуман инсон дунёдан кўз юмишининг ўзи йўқотишдир», — деди Владимир Путин матбуот анжуманида.

Бундан олдинроқ ОАВда ушбу сафар ҳақида хабар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Ислом Каримовнинг дафн маросимида Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Шу куни вазир Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашган, унда Россия Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни давом эттришга тайёр эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?