Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “Нексия” машинаси “Дамас” билан тўқнашган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 июл куни содир бўлган.
Шу куни соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-37 автомобил йўлида 24 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинасини Жиззах-Зафаробод йўналишида бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан.
Сўнг рўпарадан, ўз йўлидан келаётган 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Дамас” билан тўқнашган. Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”