10:12 / 28.07.2024
86

Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди

Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди
Яқинда Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими Жамол Носиров Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

У Бухорода жуда тез фурсатда Экология соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида туб бурилишлар ясади.

«Дарахтларни ўз вақтида суғормаганлиги учун маъсулларни «жазолаш» ҳақида шу пайтгача ҳеч ким ўйлаб кўрмаган экан. Сувсизликдан эмас, ўз вақтида суғорилмаганидан гектар-гектар дарахтлар қуриб кетди. Масъуллар ҳақиқатан ҳам бундай масъулиятсизлиги олдида жавоб бериши керак», - деди ғиждувонлик фуқаро Мардон ота Акобиров.

Билдирилишича, Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларининг ҳолати юзасидан вилоят ҳудудидаги барча ташкилот ва давлат муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида, ҳудудларда маъсул шахслар томонидан 2023 йил куз ва 2024 йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига, суғорилишига эътибор қилмаган 14 та ҳолат аниқланган. Жумладан, Ғиждувон туманида 4 та, Жондор туманида 2 та, Қоровулбозор тумани -1 та, Бухоро шаҳар - 1 та, Шофиркон тумани - 4 та, Олот туманида -2 та шундай ҳолат юзага келган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан экилган дарахт кўчатларини ўз вақтида суғормагани ва агротехник тадбирларни амалга оширмагани оқибатида кенг ҳудуддаги дарахтлар қуриб қолгани аниқланган.

«Ҳудудлардаги 14 нафар мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 47 600 000 сўм миқдорда жарима белгиланди. Айни пайтда назорат тадбирлари давом этмоқда», - деди Жамол Носиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди