Фото: aislharrow.com
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ва Британиянинг Harrow School'нинг Осиёдаги халқаро мактаблари – AISL Harrow Schools лойиҳалар бўйича директори Дэйзи Хо ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Дэйзи Хо ўз навбатида, Harrow School'нинг Осиёдаги халқаро мактаблари ҳақида батафсил маълумот берди ва AISL Harrow Schools'нинг Ўзбекистонда ўз мактабини очишга қизиқишини тасдиқлади.
Музокаралар якунида шу йилнинг 15-17 октябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида AISL Harrow Schools вакилларининг иштирокини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
1572 йилда Британия қироличаси Елизавета I томонидан ташкил этилган Harrow мактаби Итон коллежи каби мамлакатдаги ўқувчиларни дунёнинг етакчи олийгоҳларига тайёрлаб берадиган энг нуфузли билим даргоҳи ҳисобланади. Мактаб битирувчилари келажакда ўз соҳаларининг юқори профессионаллари бўлиб етишишлари баробарида, юқори лавозимларни эгаллаб келмоқда. Улар орасида Британиянинг бир қатор собиқ бош вазирлари, шу жумладан Уинстон Черчилл, Ҳиндистон собиқ бош вазири Жавахарлал Неру, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқалар бор.
AISL Harrow Schools 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, у Harrow мактабининг Осиёдаги халқаро ўқув даргоҳларини бошқаради. Ҳозирда унинг Хитой, Япония ва Таиландда 13 та мактаблари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди