
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ
Тошкент шаҳрида Spark ва Matiz машиналари ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун 204 йил 3 ноябр куни соат 02:00 ларда Сергели туманида содир бўлган. Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида 23 ёшли Д.У. бошқарувидаги Spark ва 27 ёшли Л.А. бошқарувидаги Matiz тўқнашган.

Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган ва унинг 2 нафар йўловчиси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар