Қон-томир муаммолари бутун дунёда кенг тарқалган сурункали касалликлар сирасига киради. Варикоз касаллиги нафақат естетик жиҳатдан ноқулай ва хунук бўлиши, балки жиддий қон касалликлари билан бирга кечиши мумкин.
Веналарнинг варикоз кенгайиши дунёдаги барча аёлларнинг 20-50 фоиз қисмида учрайди. Уни даволашдан кўра олдини олиш осонроқдир. Қуйида варикоз касаллигига чалинмаслик ва унинг олдини олиш йўллари ҳақида Миллий тиббиёт маркази Қон-томир жарроҳлиги бўлими врачи Едгар Қодиров тақдим этган маълумотларни эътиборингизга ҳаола қиламиз.
Варикознинг келиб чиқиш сабаблари
Генетик жиҳатдан касалликка мойиллик
Оёқнинг пастки қисмида томирларнинг бўртиб чиқиши, шишиб кетиши, кўкариши ва оғриқлар пайдо бўлиши ирсий жиҳатдан авлоддан-авлодга ўтадиган касалликдир. Aгар яқин қариндошларингиздан бири варикоздан азият чекса, сизда ҳам ушбу касаллик ривожланиши еҳтимоли бор.
Ҳомиладорлик
Бўлажак онанинг қон айланиш тизимига катта юк тушади — ҳомилани керакли озуқа моддалари ва кислород билан таъминлаш учун қон айланиш ҳажми 20-30 фоизга ошади. Бачадон катталашиши ҳисобига тос қисмидаги томирларни езади ва веналарда қон айланиши қийинлашади. Шунинг учун оёқ томирларида варикоз пайдо бўлади.
Ортиқча вазн
Тўқималарда ёғнинг миқдори ошиши ҳисобига вена томирлари сиқилиб қолади ва веналарда шишлар пайдо бўлади.
Камҳаракат ҳаёт тарзи
Компютерда ҳар куни ишлаш ёки машина ҳайдаш каби камҳаракат касблар мушакларни ҳаракациз ва заиф қилади. Натижада қон айланиш тизимида носозликлар юзага келади ва вена касалликларига олиб келади.
Инсон ёши
Улғайган сари қон томир деворлари ва клапанлар ҳам қарий бошлайди, сусаяди ва еластиклигини йўқотади.
Варикоз касаллигининг олдини олиш чоралари
Флебология маркази клиникасининг бош шифокори, қон-томирлар жарроҳи Aндрей Чупейев веналарнинг варикоз кенгайишини олдини олиш учун керакли чора ва маслаҳатларини айтиб ўтди.
1-қоида. Касалликни олдини олиш уни даволашдан осонроқ
Узоқ вақт ўтириш ёки тик туриш оёқларга фақат статик юк беради. Динамик жисмоний ҳаракат: югуриш, тез юриш, ўтириб-туриш кабилар еса варикознинг олдини олиш учун енг мақбул йечимдир.
2-қоида. Веналарнинг варикоз кенгайишини ўз вақтида аниқлаш муҳим
Aксарият инсонлар куннинг охирида чарчоқ, оёқларда оғриқ ва шиш пайдо бўлишини одатий ҳол деб ҳисоблашади. Улар бундай “кичик нарсалар” га еътибор бермайди ва фақат касаллик жиддийроқ босқичга ўтгандагина ташвишлана бошлайди. Шу сабабли ўз вақтида флебологга мурожаат етиш ва касалликни бошланғич қисмида даволаш муҳимдир.
3-қоида. Ўзбошимчалик билан варикозни даволаш мумкин емас
Турли газета ва интернет сайтлардаги рекламаларга ишониб, шифокор кўрсатмасисиз номаълум препаратларни қабул қилиш орқали қимматли вақтингиз бекорга сарф қиласиз. Яхшиси, касалликнинг дастлабки белгиларида флеболог мутахассис билан учрашинг ва варикоз томирлари билан қандай курашиш кераклиги бўйича профессионал тавсияларни олинг.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Адвокат: “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти”
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди