30
Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
Фото: ЎзА
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Қайд этилишича, навбатдаги шундай тезкор тадбирда Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси инспектори 43 ёшли М.Р. мазкур туманда яшовчи маҳаллий фуқаронинг 11,5 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўлангани хусусида сохта ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Самарқанд шаҳар мудофаа ишлари бўлими сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, Қуролли Кучлар хизматчиси 52 ёшли С.И. ҳамда унинг ёрдамчиси 33 ёшли Ф.Э. ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи маҳаллий фуқаронинг АҚШга ишлаш учун кетган ўғлига сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтагани тўғрисида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган. Улар келишилган маблағни олаётган вақтда қўлга тушган.
Шунингдек, Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими 26 ёшли сафдор Ш.А. маҳаллий фуқарога «Қорақўтон олтин кони» ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин моддаси бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 доллар талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Кадастрлар палатаси Нарпай туман филиали муҳандиси 26 ёшли С.Ш. эса маҳаллий фуқаронинг яқин қариндоши номидаги турар жойга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, бу пулни олган вақтда қилмиши фош этилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди