Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди.
Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва «яшил» энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи «ACWA Power» компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»