12:49 / 12.01.2025
19

Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)

Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаат эълон қилинди.

Унда артист Тошкент вилоятидаги йўлларнинг бирида машинаси билан ҳаракатланаётганида қисқа вақтда битта мултирадар машинасига кетма-кет жарима ёзганини айтган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Муносабатда ёзилишича, Женисбек Пиязовга тегишли машина Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлнинг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган.

Шу сабабли қонунларда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.

Ҳурматли фуқоролар, шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият