Тошкентда Lacetti автомобили йўл ўртасидаги устунга тўқнашди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида 19 январь куни соат 01:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган М.А. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл ўртасидаги устунга тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…