Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ўзбек халқи учун оғир йўқотиш бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафотидан чуқур қайғуда эканини маълум қилиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали марҳумни хотирлади.
“Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради. Куни кеча халқимиз ўзининг яна бир улуғ фарзандидан ажради. Абдулла Орипов бизнинг ғуруримиз, фахримиз эдилар. Бу инсоннинг шеърлари билан катта бўлдик, улғайдик, тарбия олдик. Ёшлигимиздан бизни эзгулик томон ўз шеърлари билан етаклаб борган севимли шоиримиз эдилар.
Шоирнинг “Хайр энди”, “Ёлғизлик”, “Савоб”, “Қасам дарра”, “Онажоним”, “Дунёни қизғанма”, “Сен, Пушкиннинг севган малаги...”, “Баҳор” каби шеърлари, “Жаннатга йўл” каби поэмалари халқимиз қалбини абадул-абад забт этди.
Абдулла Орипов жисман ўлимга таслим бўлди, лекин унинг шеърлари ўлмасдир, улар ҳеч қачон, юз йиллар ўтар, минг йиллар ўтар, ўлимга таслим бўлмагайлар, демак Абдулла Орипов бизнинг қалбимизда, келажак авлодимиз қалбида қалбида мангу яшайди. У замонамизнинг Навоийси, Абдулла Қодирийси эди.
Абдулла аканинг оилаларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Жойлари жаннатда бўлсин. Охиратларини меҳрибон Парвардигор обод қилсин”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
Жамоатчи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг миллат равнақи, ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз очиб, унинг ёрқин хотираси шеърият ихлосандлар, ўзбек халқи қалбида мисралари ила умрбод сақланиб қолишини айтаркан, қуйидаги сатрларни қўшимча қилди.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.
Фоний бу дунёнинг баланд пастига
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.
Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимизда ўтди Мангулик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”