Сабрина Жабборовани уриб юборган актриса алоқага чиқди (видео)

Жамият2 дақиқа ўқиш2.7K
Сабрина Жабборовани уриб юборган актриса алоқага чиқди (видео)
Озода Нурсаидованинг “Дилбарим” қўшиғига ишланган клип съёмкасида “Гелик” бошқариб 22 ёшли актриса Сабрина Жабборовани уриб юборган қиз алоқага чиқди.

— Сабрина опадан узр сўрамоқчиман, улар шифохонага тушганидан бери узр сўраб келаман. Мен шу пайтгача қаттиқ шокда ва стрессда эдим. Бунинг устига онам ҳам операция бўлган эдилар, уларга қарашим керак эди. Шунинг учун шу кунгача алоқага чиқа олмадим. Мен 16 ёшман, 17 га ҳам тўлганим йўқ. Лекин мен ёш бўлсам ҳам ҳеч ким аяб ўтирмади. Шунда ҳам бошқаларнинг хатосини айтмаслигимни сўрашди.

Аллоҳнинг синови билан автомобиль рулига мен тўғри келиб қолдим. Қонун олдида жавоб беришга тайёрман. Мен бу клип съёмкасига Озода Нурсаидованинг ҳурматлари учун борганман. Мен ўшанда Шаҳрисабзда эдим, Аҳад Қаюм онамга қўнғироқ қилиб, клип съёмкасига таклиф қилганлар. Онам эса бошида мени жўнатишга қўрққанлар. Мактабимдан таътилда бўлганим учун Тошкентга съёмкага келдим. Съёмка жараёнлари бошланди, икки кун ухламай клипни суратга олдик. Бу воқеа съёмканинг охирги учинчи кунида юз берди.

Ўша куни съёмкага бордим, костюмерлар кийимларни тайёрлаб қўйишган экан. Кроссовкада эдим, улар кадрда оёғим кўринишини, шунинг учун пошнали оёқ кийим кийишим кераклигини айтишди. Шундан сўнг “Гелик”ни ҳайдашимни айтишди. Аҳад Қаюм уларга “Бу машина ҳайдашни билади, деган экан. Лекин мен аввал “Гелик” ҳайдаб кўрмаганимни айтдим. “Гелик”ни ҳайдаб келган ҳайдовчи қайта-қайта менга уни қандай ҳайдаш кераклигини тушунтирди. Ижодий гуруҳ ўз мурожаатларида сценарийда автомобиль бошқарадиган жойи йўқ эди, дейишди. Унда нега менга ўша куни машина ҳайдайсан, дейишди?

Шу тарзда съёмка бошланди. 4-5 та кадр олинди. Бу воқеа охирги кадрда бўлди. “Бу ерда одамлар кўпку, қанақа қилиб ҳайдайман?”, деб сўрадим. Шуҳрат ва Аброр акалар “Массовкага жавобгар одамлар бор, сен уларга қарама”, деб айтишди. Кейин мен машинани бошқараётганимда сен йўлга эмас, кадрга, ойна тарафга қара, дейишди. Шундан кейин мен бошқарувни йўқотдим. Чунки кўзим ён томонга қараётган эди. Ҳам пошнали туфлида машина ҳайдаш қийин экан. Ушбу воқеадан кейин мен ҳушимни йўқотганман. Улар Сабрина опани касалхонага олиб кетишган”, — дейди Севинч.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  2. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  3. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  4. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  5. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  6. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  7. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  8. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  9. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  10. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!