
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухорода инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ кеча, 30 апрел куни соат 10:30 лар атрофида содир бўлган. А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 256-километрида Chery машинаси юк автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Chery ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган И.М. воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган, 1971 йилда туғилган Ш.П. (аёл) эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби тан жароҳатлари олиб, Ромитан тумани тиббиёт бўлимига ётқизилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.