15:59 / 17.06.2017
8 474

Шавкат Мирзиёев йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 15 июнида от спортини ривожлантиришга қаратилган қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжат ушбу соҳага улкан имкониятлар яратиб, Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортининг ривожланишига, шунингдек, республика миллий бойлиги бўлган – қорабайир ва ахалтекин зотли отларни сақлабгина қолмасдан, уларнинг кўпайишига ҳам хизмат қилади.

Ҳужжатда айтилишича, яқин кунларда Ўзбекистон от спорти федерацияси қошида йилқичилик ҳамда от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Фонди ташкил этилади. Фонд маблағлари илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, ҳакамлар, ветеринар ҳамда тақачилар малакасини қайта тайёрлаш ва оширишни такомиллаштириш, тажриба алмашиш, касбга оид кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, юқори натижаларга эришган спортчи, мураббий, зоотехник ҳамда йилқичиларни моддий ва ижтимоий томондан қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Шунингдек, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва муассасалар билан биргаликда ва 2017-2021 йиллар давомида йилқичилик ва от спортининг умумий ривожланиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқарувчи ишчилар гуруҳи ташкил этилади, деб ёзмоқда «Qalampir.uz» сайти.

Асосий эътибор норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва қорабайир ҳамда ахалтекин зотли наслдор ва спортчи отларни етиштириб, кўпайтиришга қаратилади. Айнан шу мақсадда мазкур зотли йилқиларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича замонавий мажмуаларни қуриш ҳамда халқаро от спорти Федерациясининг талабларини ҳисобга олган ҳолда “Марказий ипподром” АЖда таъмирлаш ва ёритиш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон от спорти Федерацияси 2021 йилнинг 1 январигача барча солиқ тўловлари ва Давлат махсус фондларига мажбурий пул ўтказмалари ҳамда спорт инвертарлари, спорт отлари, наслчилик маҳсулотлари, ем ва озуқа қўшимчалари, ветеринария дори-дармонлари ва жиҳозларни олиб киришдаги божхона тўловларидан (божхона божидан ташқари) озод қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади