Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Шу муносабат билан 1029 нафар туркманистонлик жазони ижро этишдан озод этилади.
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қайд этишича, ҳужжат раҳмдиллик ва инсонийлик нуқтаиназаридан, туркман жамияти ва ҳар бир оилада бирлик ҳамда бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида имзоланган.
Давлат раҳбари фармонни имзолар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига афв этилганларни яқин муддатда уйларига қайтишни таъминлаш вазифасини юклаган.
Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов вилоятлар, атроплар, шаҳарлар ҳокимлари ва бошқа раҳбарларга амнистия қилинган шахсларни, ўзларининг виждонан меҳнат қилишлари билан ўз айбларини ювиши ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишлари учун уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин