14:29 / 22.02.2018
6 732

Қашқадарёда юзига ниқоб кийган шахслар омборхонага ҳужум қилди

Қашқадарёда юзига ниқоб кийган шахслар омборхонага ҳужум қилди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи “The best water brend” МЧЖ раҳбари С.Қ. шу йилнинг 17 январдан 11 февралгача бўлган вақт оралиғида, Пиллакашлик маҳалласи ҳудудида жойлашган жамият омборхонасидан катта миқдорда “Nestle” каша маҳсулотлари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси» маълумотига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 11 февралга ўтар кечаси Б.А., Д.О., М.М., Ш.А. ва Ш.Х. юзига ниқоб кийган ҳолда, омборхона қоровулхонасига кириб, омборхона қоровуллари Ш.С. ва Х.О.ни темир бўлаги билан уриб, қўл-оёқларини мато ва сим билан боғлаб, Ш.С.нинг оғзини мато билан беркитиб, 2 та мобиль телефони, 1 та планшет ва 32 млн. 671 минг 600 сўмлик “Nestle” каша маҳсулотларини олиб, бу ҳақда бирор бир кишига айтсалар ўлдириб юборишлари билан қўрқитганликлари, шу сабабли Ш.С. ва Х.О. бўлиб ўтган воқеани тўлиқ айтмаганликлари аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Қамаши туманида яшовчилар 1997 йилда туғилган Б.А., 1993 йилда туғилган Д.О., 1996 йилда туғилган М.М., 1995 йилда туғилган Ш.А. ва 1998 йилда туғилган Ш.Х. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда юзига ниқоб кийган шахслар омборхонага ҳужум қилди