
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2018 йил 6 апрелда хусусий тадбиркор, 1988 й.т. С.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 апрель куни соат 19.00ларда, шаҳар ҳудудида жойлашган “Ҳазрати Имом” жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38.740 АҚШ доллари бўлган барсеткасини унутиб қолдирганлиги ва бир оздан сўнг қайтиб келиб барсеткасини тополмаганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Бобур кўчасида яшовчи, 1970 й.т. А.К. ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Қозигузар” МФЙ Гулистон кўчасида яшовчи, 1962 й.т. Ғ.Н. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар