13:58 / 06.12.2018
5 679

Мурод Хонтўраевни пичоқлаганларнинг шахсига аниқлик киритилди

Мурод Хонтўраевни пичоқлаганларнинг шахсига аниқлик киритилди
26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент савдо маркази» (собиқ Turkuaz) ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилгани хабар берилганди.

Кейинчалик, интернетда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг офисига уюштирилган ҳужумга оид видеолар тарқалди.

Sevimli телеканалининг «Замон» кўрсатуви лавҳасида айтилишича, видеога тасвирга тушган ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу воқеанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган. Бироқ, Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири туфайли жиноят иши бўйича тафсилотлар лозим бўлган тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг очиқланади.

Шунингдек, лавҳада айтилишича, 2018 йилнинг 30 ноябрь куни Мурод Хонтўраевнинг соғлиғи яхшилиги сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан 1-сонли клиник шифохонадан тергов ҳаракатлари ўтказиш учун таклиф қилинган. У билан тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг, ҳозирда даволанишни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, воқеа юзасидан ички ишлар органлари томонидан тайёрланган ва сурати интернетда тарқалган маълумотномага кўра, Хонтўраевга «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та), иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳат» ташхиси қўйилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурод Хонтўраевни пичоқлаганларнинг шахсига аниқлик киритилди