11:52 / 02.01.2019
3 337

Агриппина Шин: «Инсоннинг шахсияти ва иқтидори айнан болалик чоғида очилиши керак»

Агриппина Шин: «Инсоннинг шахсияти ва иқтидори айнан болалик чоғида очилиши керак»
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Kun.uz’га берган интервьюсида 2021 йилгача барча болалар мактабга таълим билан қамраб олинишини таъкидлаб ўтди.

— Сизнинг ўзингиз ҳақида суҳбатлашсак қарши эмасмисиз? Вазир этиб тайинлангунингизга қадар кўпчилик сиз ҳақингизда эшитмаган. «Агриппина Шин ким?» деб савол берганлар кўп бўлган. Бу саволга жавоб бера оласизми?
— Бу мен учун жуда кутилмаган савол бўлди. Лекин мени билишган кўпчилик. Чунки мен касб-ҳунар таълими тизимида ишлаганман. Бу тизимдагилар мени раҳбар сифатида ҳам билишган…

— Биз оддий одамларни назарда тутдик…
— Мени оддий одамлар ҳам яхши ташкилотчи, менежер, биринчи навбатда ўсмирлар учун қайғурадиган раҳбар сифатида танишарди. Ўшанда мен кўпроқ ўсмирлар билан ишлардим. Бу улғаяётган инсон ҳаётидаги ўта мураккаб давр. Инсон мустақил ҳаётга қадам ташлаётган паллалар.

Айни пайтда мен мактабгача таълим билан шуғулланяпман, яъни мутлақо янги тизимдаман, лекин ҳам бошқарув, ҳам бошқа жиҳатлардаги ўтмишдаги тажрибам менга катта ёрдам бермоқда. Чунки ўсмирлар билан кўп ишлаб, болаликда қандай хато ва эътиборсизликка йўл қўйилганини жуда яхши ўрганганман. Ҳаммасини болаликдан тўғри йўлга қўйиш керак. Инсоннинг шахсиятини, унинг иқтидорини айнан болалик чоғида очиш керак.

— Сиз коллеж директори лавозимида ишлагансиз. Президент сизни вазир этиб тайинлагани ҳақида илк бор эшитганингизда хаёлингизни чулғаб олган илк фикр нима бўлган?
— Албатта, бу жуда кутилмаган ҳол бўлди. Маълум бир шубҳалар ҳам бўлди… Лекин…

— Бошида ишонмадингизми?
— Йўқ, унақа эмас. Бу бироз бошқача соҳа, шу сабабли. Лекин бу мамлакатимизга керак экан, мен ислоҳотларга қўрқмасдан бош бўламан. Чунки мен ўз характеримга кўра етакчиман, доимо ислоҳотларга бош-қош бўлиб келганман. Бу ерда жажжи болакайлар-ку. Мен ўзим ҳам онаман, бувиман. Уч нафар набирам бор. Бошқарув соҳасида ишлаганларим, ҳаётий тажрибам бу ерда ишлашга албатта ёрдам беради.

— Шунча иш бор. Сизга оғирлик қилмайдими?
— Биласизми, бу жуда қизиқ иш. Сенга ислоҳотга бош бўлганингни ўзи қанот бўлади. Мактабгача таълим ислоҳ қилиниши ва болаларимиз мутлақо янги таълим муҳити, мутлақо янги шароитларга эга бўлиши туфайли, бундай командада ишлашдан ҳар бир инсон бахт ҳиссини туйса керак. Бу тарихий давр. Бу Ўзбекистоннинг энг янги тарихи.

— Буни бой бермаслик керак, дейсиз-да?..
— Агар иш тажрибаси керак бўлса, нега одам ўзини бу ислоҳотчилар жамоасидан четда тутиши керак?
Руслан Рамазанов суҳбатлашди


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Агриппина Шин: «Инсоннинг шахсияти ва иқтидори айнан болалик чоғида очилиши керак»
[/banner_pushhouse