09:14 / 24.01.2019
4 926

Шаҳрисабзда ўқувчилар сочини қайчилаган директор ўринбосари ишдан бўшатилди

Шаҳрисабзда ўқувчилар сочини қайчилаган директор ўринбосари ишдан бўшатилди
Фото: «Дарё»
Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳбоз Исломовнинг ўқувчиларга «дўстона муносабати» — ўғил болалар сочини қайчилагани хусусида хабар берган эдик.

Ушбу мақоладан сўнг, Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими мудири Баҳодир Рўзиев журналист Отабек Қўлдошевга қўнғироқ қилиб, воқеа «қаҳрамон»и ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатилганлигини маълум қилди. Аммо масаланинг эътиборли жиҳати ходимнинг ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилиши 22 январь куни рўй бераяпти. Бўлим мудири билан 22 январь кунги суҳбатимизда, мудир ходим ишдан бўшатилганлиги хусусида лом-лим ҳам демаганди.

«Ходимга ҳайфсан берганимиздан сўнг, ўзи ариза ёзиб ишдан бўшашини маълум қилди, — дейди халқ таълими бўлими мудири Баҳодир Рўзиев. – Шундан сўнг, ходим ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилди».
Мудирнинг қўшимча қилишича, директор ўринбосаридан ташқари 8 ва 9-синф раҳбарларига ҳам «ҳайфсан» берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабзда ўқувчилар сочини қайчилаган директор ўринбосари ишдан бўшатилди