15:42 / 07.05.2019
4 641

Арзон уй-жойлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Арзон уй-жойлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Қарорнинг 2-бандида:

а) “б” кичик бандининг (уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади) иккинчи ва учинчи хатбошидаги “икки, уч қаватли” сўзлари “кўп квартирали” сўзлари билан алмаштирилиши мумкин;

б) “в” кичик бандига (ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилади:

“0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп квартирали уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ажратилади.

Туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.”

Қарорнинг 4-бандида:

а) “а” кичик бандининг (уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг) иккинчи хатбошидаги “25” рақами “10” рақами билан, учинчи хатбошидаги “75” рақами “90” рақами билан алмаштирилади.

Қарор иловасининг:

а) 3-бандининг (Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги тартибда ажратилади) иккинчи ва учинчи хатбошидаги “икки, уч қаватли” сўзлари “кўп квартирали” сўзлари билан алмаштирилади.

б) 3-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилади:

“0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп квартирали уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ажратилади.

Туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.”.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арзон уй-жойлар бериш тартибига ўзгартириш киритилади