Тошкент пропискаси қанчага тушади? Пойтахтдаги «новостройкалар» нархи

Жамият1 дақиқа ўқиш4.2K
Тошкент пропискаси қанчага тушади? Пойтахтдаги «новостройкалар» нархи
Фото: «Uz24.uz»
Деярли бир йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозордан қийматидан қатъи назар (ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин) уй-жой сотиб олган вилоятликларга прописка берилмоқда. Ўтган вақт давомида уй-жой бозорида талаб ҳам таклиф ҳам кескин ошди. Бугун «новостройка»дан хонадон сотиб оламан деганлар учун турли манфаатли таклифлар жуда кўпайган.

Масалан, уйни тайёр ёки «коробка» ҳолида сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, тўловни нақд ёки пул ўтказиш орқали амалга ошириш, бирданига тўлаш, фоизсиз бўлиб-бўлиб (рассрочка) ёки кредит эвазига харид қилиш имкониятлари мавжуд. Ҳатто айрим қурилиш фирмалари томонидан мижозлар учун чегирмалар эълон қилинган.

«UZ24» бирламчи уй-жой бозоридаги нарх-наволар бўйича қисқача таҳлилий материал тайёрлади.

Кузатувларга кўра, пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган турар жой мажмуаларида бир хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 36 кв.м, энг арзон бир хонали уйнинг баҳоси — 140 млн сўмдан, икки хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 52 кв.м, нархи — 208 млн сўмдан, уч хонали уйлар умумий майдони ўртача — 64 кв.м, энг арзон нархи эса ўртача — 258 млн сўмдан бошланади.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида уйларнинг энг арзони 1 кв.м учун ("новостройка" қурилган ҳудуд ва хонадоннинг жойлашган қаватига қараб) 4,5 – 5,9 млн сўмга баҳоланмоқда.

Миробод туманида уйларнинг 1 кв.м учун энг арзон нархлари 5,4 – 7 млн сўм, Мирзо Улуғбек туманида 4 – 6,2 млн сўм, Шайхонтоҳур туманида 4,7 – 6 млн сўм, Юнусобод туманида 4,5 – 5 млн сўм, Яккасарой туманида 4,9 – 5,2 млн сўмга тенг.

Яшнабод туманида энг арзон таклиф 3,6 – 4 млн сўм, Бектемир туманида энг арзон таклиф 1 кв.м учун 4 млн сўм, Сергели туманида 4 – 5,2 млн сўм, Учтепа туманида 3,9 – 6 млн сўм, Чилонзор туманида 4 – 5,5 млн сўмни ташкил этмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    MyGov орқали уйнинг қурилиш ҳужжатларини кўриш имкони яратилди
  2. Иқтисодиёт
    26 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  3. Фойдали
    Нега эркакларда тепа соч тўкилиб, каллик кўпроқ учрайди? Асосий сабаблар
  4. Спорт
    UFC 2027 йилда Тошкентда турнир ўтказиши мумкин
  5. Спорт
    Пеп Гвардиола Месси ва Роналду қарама-қаршилиги ҳақида гапирди
  6. Спорт
    «Мен ким бўлибманки, бунинг аксини даъво қилсам?» — Бруну Фернандеш
  7. Спорт
    UFC чемпиони Ислом Махачев навбатдаги жанги ва эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди
  8. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади: тадбиркорлар учун эслатма
  9. Саломатлик
    Ҳар куни кулиб юриш саломатликка қандай таъсир қилади? Кулгининг 6 та фойдали жиҳати
  10. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди