Чироқчида хўрланган айиқ: аслида воқеа қандай бўлган эди?

Жамият1 дақиқа ўқиш6.4K
Чироқчида хўрланган айиқ: аслида воқеа қандай бўлган эди?
Ижтимоий тармоқлар орқали ёввойи айиқни ушлаб олиб, роса дўппослаган ўнлаб кишилар ва улардан бирининг айиқни қучоқлаб тургани, ёввойи ҳайвоннинг эса бош қисмидан қон оқиб, ночор аҳволда тургани акс этган видео тарқалди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тармоқ фойдаланувчиларнинг кўпчилиги норозилигига сабаб бўлган мазкур видеотасвирда акс этган ваҳшийлик инсонни сескантириб, қалбини жумбушга келтиради, деб ёзмоқда ЎзА.

Аслида воқеа қандай бўлган эди? Мутасаддиларнинг бунга муносабати қандай?

Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев қуйидагича изоҳ берган:
– Биз аниқлаган маълумотларга кўра, ушбу воқеа Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида бўлган. Номаълум сабабларга кўра айиқ қишлоққа келиб қолган. Шу ҳудуднинг ички ишлар нозири туман ички ишлар бўлимидан оғзаки рухсат олган ҳамда ҳудуддаги овчилардан бири билан бирга тадбир ўтказиб, айиқни отиб ташлаш орқали хавфни бартараф қилган.

Ҳозирда айиқ жасади вилоят ветеринария бўлимида текширувда. Улар айиқ касалланганми, қутурганми, нима сабабдан аҳоли масканига бу даражада яқин келганини ўрганишмоқда. Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам суриштирув ўтказмоқда.

Мен масаланинг яна бир томонига эътибор қаратмоқчиман, қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар мазкур қўнғир айиқ Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Маълумотларга кўра, мазкур тур юртимиз ҳудудида бор-йўғи 250 тадан 260 тагача бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги тегишли қарорига биноан, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлган Тян-Шань қўнғир айиғига Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси томонидан зарар етказилган бўлса 100 АҚШ доллари, яъни 840 минг сўм миқдоридаги жарима тўлаш белгиланган.

Шу ҳаракатни хориж фуқароси ёки юридик шахс содир этса, 168 миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилади. Мен тегишли ташкилотлар вакиллари, қонун чиқарувчи органлардан мана шу банддаги жарима миқдорини янада ошириш таклифини илгари суришларини сўраб қолган бўлардим. Бундай ҳолатлар бошқа қайтарилмаслигини олдини олишимиз зарур, деган мутахассис.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Ноттингем — Челси: таркиблар ва жонли матн
  2. Дунё
    Эрдўғаннинг 92 ёшли Қуръон устози вафот этди: Президент жанозада тобутни елкасига олди (видео)
  3. Саломатлик
    «Зейгарник эффекти»ни енгиб, мияга дам беришнинг 5 та оддий усули
  4. Спорт
    Ўзбекистон U-17 терма жамоаси плей-оффга чиқди: 1/16 финалда рақибимиз — Испания!
  5. Спорт
    Энцо Мареска Эрлинг Ҳоланднинг кескин сўзларига муносабат билдирди
  6. Дунё
    Японияда учинчи фарзанд туғилганда 62 минг доллар тўлаш таклиф қилинмоқда
  7. Дунё
    Келаси олти ойда 16 мамлакатни очарчилик хавфи кутмоқда — БМТ
  8. Ўзбекистон
    Саида Мирзиёева: «Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани»
  9. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйи учун қамоқдан вақтинча озод қилинди
  10. Ўзбекистон
    Шавкат Мирзиёев Осиё велоспорт конфедерациясининг олий мукофоти билан тақдирланди