23:33 / 05.06.2019
5 415

Тухум барвақт ўлим хавфини ошириши аниқланди

Тухум барвақт ўлим хавфини ошириши аниқланди
Америкалик олимлар тухумни тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланиши ва барвақт ўлим хавфини оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида эълон қилинган.

Олимлар 31 йил давомида 30 минг кишининг ҳаёт тарзини кузатди. Маълум бўлишича, ҳар куни ҳар қандай қўшимча равишда 300 миллиграмм холестерин истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишини 17 фоизга, эрта ўлим хавфини эса 18 фоизга оширар экан. Қайд этиш жоизки, бир дона тухум таркибида тахминан 200 миллиграмм холестерин моддаси мавжуд.

Шу билан бирга, олимлар ушбу маҳсулотдан бутунлай воз кечиш керак эмаслигини таъкидлади, чунки меъёрида истеъмол қилинган тухум организм, хусусан, кўз ва суяклар учун фойдали ҳисобланади.

«Одамларга уч дона тухумдан тайёрланган кундалик қуймоқдан воз кечишларини тавсия қиламан. Овқатланишда меъёр ва мувозанат муҳимдир», — дейди тадқиқотчи Кэтрин Тукер.

У ҳафтасига бир неча дона тухум истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдадан холи эмаслигини қайд этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тухум барвақт ўлим хавфини ошириши аниқланди