20:45 / 22.09.2019
2 822

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради
Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми доирасида бир қатор битимлар имзоланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қуввати 1250 мегаваттга тенг иссиқлик электр станциялари ва қуввати 1000 мегаваттга тенг шамол электр станцияларини қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланган.

Хабар беришларича, мазкур битим Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ўртасида имзоланди. Келишувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради