date
views 6 206

"Перевал"ни тўсиш кимга керак бўлиб қолди?

"Перевал"ни тўсиш кимга керак бўлиб қолди?
Бугун жойларда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тезкор маълум қилиш ва муносабат билдиришда блогерлар фаол. Хусусан, телеграм каналида Республикамиз вилоятлари бўйлаб қўйилган “пост”лар юзасидан муносабат билдирилди:

“Айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам қабилида иш тутиш... Президент топшириғи билан республика бўйича ўнлаб кераксиз постлар олиб ташланганида ҳаммамиз қувонгандик. Қолганларида ҳам паспорт текширувидек даҳмазаларга чек қўйилди.

Бундай асаббузарликлар, айниқса, водийликларни зада қилиб юборганди ўзиям. Худо кўрсатмасин, паспортингиз уйда қолиб кетса борми, таксидан туширилардингиз-у, ортга қайтариб юборилардингиз. Бунга ўзим кўп гувоҳ бўлганман.

Аммо уч йил ўтар-ўтмас яна эски ҳаммом, эски тос. Яқинда водийга бориб келдим, перевалдаги пост яна "строгий"лашибди. Унинг олдида машиналарнинг «пробкаси» пайдо бўлибди.

Энди илгаригидек йўловчиларни эмас, ҳайдовчиларни текширишяпти...

Қизиқ! Олдин йўловчиларни текширишарди. Ҳайдовчидан кимсан, нимасан, ҳужжатинг борми, деб деярли сўрашмасди. Энди эса йўловчилар билан ишлари йўқ. Али Хўжа, Хўжа Али-ку!

Давлат раҳбарига "хўп бўлади" дейишса-да, постдагиларнинг билгани билган экан-да...” — дея изоҳ сўралмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Перевал"ни тўсиш кимга керак бўлиб қолди?