22:33 / 29.11.2019
3 744

Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари: аёлларимиз сериални қолдирмай кўришади, лекин ҳуқуқий онглари паст

Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари: аёлларимиз сериални қолдирмай кўришади, лекин ҳуқуқий онглари паст
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Бугун, 29 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори ижроси юзадиган амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Берилган маълумотларга қараганда, 2019 йилда 13 мингдан ортиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар бандлигини таъминлаш белгиланиб, ҳозирги кунга қадар 11 мингдан ортиғининг (83,7 фоиз) бандлигини таъминлашга эришилган. 14та ҳудудда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган, тадбиркорлик истагини билдирган 18 мингдан зиёд хотин-қизлар қисқа ўқув курсларида ўқитилган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 5 минг 116 нафар хотин-қизларга 128 млрд. 909 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан Халқ банкининг 2019 йил 8 майдаги 1-сонли Бош келишувга асосан 100 млрд. сўм ресурс ажратилиб, шундан 3 минг 135 нафар хотин-қизларга 83 млрд. 766 млн. сўм кредит маблағлари берилиб, 4 минг 682 нафар хотин-қизларга иш ўринлари яратилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
«Хотин-қизларимиз билан боғлиқ энг катта муаммоларга тўхталганимизда мен уларнинг ҳуқуқий онглари пастлигини айтишим лозим. Афсуски, аёлларимиз бирор сериални қолдирмай кўришади, қўшнилари билан соатлаб гаплашиб ўтиришади. Аммо ўз ҳуқуқларига келганда эътиборсизлик қилишади», деди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова кўплаб аёллар оналик таътилидан сўнг ишга қайта олмаётганлари, айниқса хусусий секторда бу муаммо кўп кузатилаётгани бўйича изоҳ бериб.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилло Одинаев бу масала бўйича изоҳ билдирди.

«Вазирлигимиз ишонч телефонлари, сайтимиздаги онлайн алоқалар мунтазам ишлаб турибди. Ана шундай ҳолларда бизга мурожаат қилсалар, тўғридан-тўғри инспекциямиз томонидан муаммо албатта ўрганиб чиқилиб, қонуний чора кўрилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари: аёлларимиз сериални қолдирмай кўришади, лекин ҳуқуқий онглари паст