16:42 / 07.12.2019
9 146

Шайхонтоҳур туманидаги 254-мактабда содир бўлган ҳолат бўйича батафсил (видео)

Шайхонтоҳур туманидаги 254-мактабда содир бўлган ҳолат бўйича батафсил (видео)
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда уч нафар ўқувчи томонидан калтакланаётган ўқувчи видеоси тарқалган эди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат 2 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги 254-умумий ўрта таълим мактабларидан бирида содир бўлган.

Мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчилари Р.Р., А.М., А.О., С.М. ва А.К. синфда ўзаро жой талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган. Танаффус вақтида мактаб биносининг 3-қават коридорида уч нафар ўқувчи Р.Р., А.О., А.М. ўқувчи А.К.ни урган. Мазкур ҳолатни С.М. ўқувчи Р.Р. берган уяли телефон аппаратига видеотасвирга олган. Ушбу тасвирга олинган видеони Р.Р. ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Хабарда айтилишича, Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари аралашуви билан мазкур ҳолатга Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ инспектори жалб этилди. Мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасида суриштирув ишлари олиб борилди. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар Р.Р., А.О. ва А.М. ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тартибида чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Шайхонтоҳур тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясида кўриб чиқиш учун юборилди.

Шайхонтоҳур тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси мазкур ишни ўрганиб чиқди ва 5 декабрь куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган ўқувчиларнинг ота-оналари Н.Р.Мухитбекова, Р.К.Мирзаев, О.О.Тўраев ва Ф.М.Турсуновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига биноан жарима жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, Р.Мухитбековани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга даъво аризаси киритилади.
Вояга етмаган ўқувчи Р.Р. ни ихтисослашган махсус муассасага жойлаштириш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ишлари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, фарзанд тарбиясига биринчи ўринда ота-оналар масъул. Ота-оналардан фарзандларини атрофларидаги одамларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатишни сўраймиз.

Шу билан бирга, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, хусусан болаларнинг мажбурий таълим олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилганлик учун жарима миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайхонтоҳур туманидаги 254-мактабда содир бўлган ҳолат бўйича батафсил (видео)