13:30 / 29.01.2020
3 634

Иссиқхоналардаги “иссиқ” ўғирликлар фош қилинмоқда

Иссиқхоналардаги “иссиқ” ўғирликлар фош қилинмоқда
МИБ Андижон вилояти бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган иссиқхоналарни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Асака тумани, Бахрин маҳалласи, Ҳуррият кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамияти биноси ичида 15 сотих майдонга баландлиги 3 метр, эни 6 метрдан бўлган 12 дона иссиқхона ташкил қилиб олинганлиги ҳамда табиий газдан лойиҳа ҳужжатидан ташқари фойдаланаётганлиги аниқланди.

Иссиқхонага 4350 туп помидор кўчати экилганлиги эса таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори “анча”лигини айтиб турипти.
Шунингдек, Балиқчи тумани, Тўда маҳалласи, Тараққиёт кўчасида яшовчи фуқаро М.А. яшаш хонадонининг томорқа майдонига гул етиштириш мақсадида иссиқхона ташкил қилиб, ушбу иссиқхонани иситишда табиий газдан фойдаланиш учун тегишли лойиҳа ҳужжатларисиз, табиий газ тармоғига қўлбола газ сўрғич мосламаси орқали уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарлик далолатномаси расмийлаштирилиб, етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иссиқхоналардаги “иссиқ” ўғирликлар фош қилинмоқда