18:55 / 20.02.2020
4 457

12 ёшли қизчанинг зийраклиги туфайли ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди

12 ёшли қизчанинг зийраклиги туфайли ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди
Тошкент тумани ИИБ томонидан 12 яшар қизчанинг зийраклиги ва кузатув камералари орқали “ўғирлик” жинояти билан гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа тафсилотларга кўра, Ҳасанбой МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирига 3 нафар шахслар ўғирлик қилиш мақсадида кирган. Шу вақтда хонадонда яшовчи 12 ёшли Мадина уйга келиб қолгач, улар жиноятни охирига етказолмай воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ушбу ҳолатни қизча мобил телефонига тасвирга олишга улгуради ва дарҳол туман ИИБга хабар беради.
Шунингдек, уларнинг жиноят жойидан қочиб кетишлари, мазкур маҳалла кўчаларида ўрнатилган кузатув камераларга ҳам қайд қилинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят фош этилди. Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ушбу шахслар қўлга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 ёшли қизчанинг зийраклиги туфайли ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди